Броконьерликка қарши кураш ойлигида 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилди

Броконьерликка қарши кураш ойлигида 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилди

Броконьерликка қарши кураш ойи тадбирида 2020 йил май ойи давомида давлат инспекторлари томонидан жами 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, 456 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари белгиланган.

Шундан, маъмурий жарималар 447 млн.сўм, табиатга етказилган зарар 1 млрд. 553 млн. сўм ни ташкил этади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси Ахборот Хизмати хабар берди.

92 та ҳолат бўйича 702,7 млн.сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.

Ҳуқуқбузарлардан 83 та ов қуроли ва аслахалар, 411 та тўрлар, 18 та электр қармоқ, 22 та электр арра ва болталар,  733,8 кг балиқ, 92,5 м³ дарахт ва буталар ўтини олиб қўйилган.

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича жами 348 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 331,5 млн.сўм жарима белгиланган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар – 667,4 млн.сўм.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича жами 11 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 12,4 млн.сўм жарима белгиланган.

Балиқларнинг ноқонуний овланиши билан боғлиқ жами 120 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 117 млн.сўм жарима белгиланган, уларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар – 48 млн.сўм.