Бу галги смартфонлар: ТОП 10

Бу галги смартфонлар: ТОП 10

Тақдим қилиниши билан Redmi Note 10 смартфонлари ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди ва бизнинг руйтинг етакчисига ҳам айланди.

Биринчи ўрин Ҳиндистон бозори учун чиқарилган Redmi Note 10 Pro Max эгаллаган.
Иккинчиликни Xiaomi Poco F3 банд этган бўлса, топ учликка Redmi Note 10 Pro якун ясади.

Тўртинчи ўринга Redmi Note 10 ўз номини ёздирган бўлса, қоқ марказ Redmi K40 Pro+ га тегди.

Олтинчи ва еттинчи ўринларни мос равишда Samsung Galaxy A32 ва S21 Ultra 5G қурилмалари эгаллади.

Xiaomi Redmi Note 10 5G саккизинчилик билан кифояланган бўлса, тўққизинчи ва ўнинчи ўринлар Samsung Galaxy A12 ва Redmi K40'ларники бўлди.

Шундай қилиб, Xiaomi'нинг 7 та, Samsung'нинг 3 та смартфони бу галги рейтингимизни тузиб берди.

Galaxy F62, Xiaomi Mi 11, Galaxy M62, Poco M3 ва Redmi K40 Pro'лар бу гал кўриниш бермади.