Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида об-ҳаво баҳорий — илиқ ва қуёшли бўлади. Туркманистон ҳудудидан кирган ҳаво оқими ҳароратнинг кўтарилишига олиб келади, кундузи ҳарорат 20-25 даража илиқ, бу меъёрий қийматлардан 9-11 даражага юқоридир.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин икки кун давомида республика ҳудудига Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди.

Мамлакатимиз бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 мартда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 мартда республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатимизга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, бу ҳаво ўзи билан ёмғир ва салқин олиб келади.

Фақат республиканинг шимоли-ғарбий туманларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти, совуқ ва нам ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Шу кунлардаги ҳарорат мазкур давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан бир оз паст бўлади.