"Бу - ўзининг мавқеидан фойдаланиб қилинаётган очиқ ўғрилик"- Расул Кушербоев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев вилоят ҳокимлари, ўринбосарлари ва тендер ўтказишга масъул раҳбарларнинг “ўз чўнтаклари” сифатидаги тадбиркорлик субъэктлари орқали бюджет маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келаётгани яшириб бўлмас даражага чиққанини айтди.

“Бу – ўзининг устун мавқеидан фойдаланиб қилинаётган очиқ ўғирлик. Бунинг бошқа шакли – коррупсия. Ўғирлик ва коррупсия эса, доимо жиноят ҳисобланган. Лекин негадир бу ишлар ҳозирча назорат органларига жиноят бўлиб кўринмаяпти. Гʻалатимасми? Энг ёмони бирор бир ҳудуд масъули бюджет маблағларини қариндош ва яқинлари орқали ўзлаштирилишини тайинли жавоб билан рад қилгани ҳам йўқ. Демак, буларнинг бари рост ва улар буни инкор қилишмаяпти. Шунчаки без-бетлик: теримнинг қалини жонимни ҳузури, деганларидек”, дейди депутат.

Шунингдек, Кушербоев мазкур ҳолатга нафақат Коррупсияга қарши курашиш агентлиги, прокуратура балки парламент ва жамоатчилик ҳам жим қараб турмаслиги, бу каби ўғирлик ва коррупсияга тоқасиз муносабатда бўлиши шартлигини айтиб, прокуратурадан тезкор чоралар кўрилишини сўраган"-деб ёзмоқда Qalampir.uz

Аввалроқ, Андижон, Жиззах, Хоразм ва Навоийда вилоят ҳокими, унинг ўринбосари ёки давлат буюртмасига масъул бўлган мулозим давлат буюртмаларини ўз қариндошларига бўлиб бериш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар қилинганди