Бу йил фан олимпиадаси ғолиблари учун ОТМга беимтиҳон кириш имтиёзи бериладими?

Бу йил фан олимпиадаси ғолиблари учун ОТМга беимтиҳон кириш имтиёзи бериладими?

Бугун 2 май куни соат 13:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн-брифинг ўтказилди.

Савол: Олимпиаданинг учинчи (вилоят), тўртинчи (Республика) босқичли ўтказиладими? Агар ўтказилмаса туманда ғолиб бўлган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Республика фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича барча тайёргарликлар кўрилган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиби бекор қилингач, Республика махсус комиссияси томонидан оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилгандан кейингина олимпиаданинг мазкур босқичи ўтказилиши мумкин бўлади. Олимпиада ўтказилиши режалаштирилган тақдирда ўтказиш вақти бўйича яна қўшимча маълумот берилади.

Олимпиада ўтказилиши вазиятдан келиб чиқиб бекор қилинса, иштирокчиларга имтиёзлар берилмайди.