Бу йил мактабни битирганларга аттестат берилмайдими?

Бу йил мактабни битирганларга аттестат берилмайдими?

Бу йил 11-синфни битираман. Олий ўқув юртига киришим керак. Аттестат (шаҳодатнома) қандай оламан?  

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров жавоб берди:

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Каранти даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади.