Бу йил онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчиларга дарслик китоблар берилмайдими?

Бу йил онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчиларга дарслик китоблар берилмайдими?

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди.

Янги ўқув йилида дарсликлар фақат анъанавий тарзда ўқийдиган ўқувчилар учун берилиб, онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчилар дарсликлардан электрон шаклда фойдаланишаркан, шу ростми? 

— Йўқ, барча ўқувчилар дарсликлар билан ҳар йилдаги каби бирдай таъминланади.

— Ота-она фарзандини уйда онлайн ўқитишни хоҳласа қаерга мурожаат қилиши керак?

— Ота-она фарзандини масофавий таълим шаклида ўқитиш қарори ҳақида ўқитувчисини огоҳлантириши кифоя бўлади. 

Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ёзма ҳужжат талаб этилмайди.