Бу йилги Ҳаж фақат Саудия Арабистони фуқаролари учун ташкил қилинади

Бу йилги Ҳаж фақат Саудия Арабистони фуқаролари учун ташкил қилинади

Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланган бўлиб, бунда фақат 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.