Бу йилги пахта терим пулининг нархи белгиланди

Бу йилги пахта терим пулининг нархи белгиланди

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди. Бу ҳақда пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиев маълумот берган.

Маълумот берилишича, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган хар бир килограмм пахта хом ашёси учун Республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланишини таъминланади.

Шунингдек, кластерлар ўзларига бириктирилган худудларда терим пулини мустақил белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари ҳам мумкин.