Бугун 17 кишидан коронавирус чиқди

Бугун 17 кишидан коронавирус чиқди

2020 йил 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3132 (+17) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланди. 

Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 587 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.