Бугун 37 нафар бемор, жами 1133 киши коронавирусдан тузалди

Бугун 37 нафар бемор, жами 1133 киши коронавирусдан тузалди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, жами 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл ва бир нафар чақалоқ бўлиб, барчаси Тошкент шаҳридан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган. 

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Навоий вилоятидан. У Москва-Тошкент йўналишада чартер рейси  билан келган ва карантинга олинган. Яна 1 нафари (аёл) 23 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 364 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.