Бугун 40 киши коронавирусдан халос бўлди

Бугун 40 киши коронавирусдан халос бўлди

Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 80 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичига 14 ёшда. Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 233 нафар бўлса, эндиликда улар 240 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда. 

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2532 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3089 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида жами 544 нафар бемор даволанмоқда.