Бугун 567 нафар кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди

Бугун 567 нафар кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди

Шу йилнинг 21 июль куни мамлакатимизда 567 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ҳамда уй шароитида 58 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 881 нафар бемордан 9 521 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.