Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 7 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.