Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун арафа куни эмас, Арафа кунини нотўғри талқин қилмайлик
1.05.2022 12:58,  
1677

Бугун муборак Рамазон ойининг охирги куни. Эртага эса Рамазон ҳайити нишонланади. Бу ҳақда «UzA» манбаси хабар бермоқда.

Айнан бугун кўплаб ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда, хатто илмлилар ўртасида ҳам арафа куни деб эътироф этилмоқда. 

Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган далилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?

Албатта, мусулмонлар бир-бирларини жума ва икки ҳайит кунларида табриклашлари қадим-қадимдан одат бўлиб келган. Бу кунларда қавму-қариндошлар ҳолидан хабар олинади. Мискинлар йўқланади. Эҳсонлар чиқарилади. Дастурхонлар тузатилади. Бир сўз билан айтганда, хурсандчилик, шодлик, қувонч кунидир. Шунинг учун бу кунларда рўза тутиш тақиқланган. Рамазон ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва Қурбон ҳайитидан кейин уч кун рўза тутган киши суннатга хилоф иш тутиши билан бир қаторда, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолади.
Шулар қатори арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга кун. Унинг бундай деб номланишига бир қанча сабаблар бор. 

«Арафа» сўзи таниш, билиш каби маъноларни англатади. Манбаларда бу ҳақда етарлича маълумотлар берилган. Биз эса уларнинг айримларини келтириб ўтмоқчимиз.

  • Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун. Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳаво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун. 
  • Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун. 
  • Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун. 
  • Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун.

Бу кун ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Биз эса улардан биттаси билан кифояланамиз холос.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор кун арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти).

Ана шу далиллардан келиб чиқиб айтамизки, қурбон ҳайитидан олдинги кун, яъни, Зулҳижжа ойининг 9-куни ҳақиқий арафа куни ҳисобланади. 
Лекин биз инсоф билан айтадиган бўлсак, пайшанба кунини ҳеч қачон сешанба демаймиз. Ёки Ражаб ойини Сафар ойи демаймиз. Шундай экан ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган маълумотларни айнан шу бугунга тегишли қилиб ўзлаштириб олишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Чунки бу шариат, дин. Шариат ва дин борасида гапирганда, одам ўта ҳушёр бўлмоғи талаб этилади. Ҳадисларни мисол келтиришда ҳам шу томонини ўйламоқ керак. Акс ҳолда, покиза, шаффоф, асрлар йўқотмай келган муқаддас динимизнинг аҳкомларига нуқсон етказиб қўйишимиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан