Бугун, 1 май куни Навоийдан Бухорога қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар карвони етиб келди.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, инсонпарварлик ёрдами сифатида 9 минг дона шифер, 45 минг дона ғишт, 23 метр куб тахта, 210 метр куб шағал, 17 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган.
"Шундай оғир дамлар келган пайтда биринчилардан бўлиб инсонпарварлик ёрдамини жўнатган Навоий вилояти ҳокимлиги ва халқига миннатдорлик билдирамиз", дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.