Бугун эрталаб метрода яна поезд тўхтаб қолди

Бугун эрталаб метрода яна поезд тўхтаб қолди

"Тошкент метрополитени" УК маълум қилишича, 24 май куни эрталаб соат 08:52да, №4 йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган поезд, техник сабабларга кўра Ҳамид Олимжон бекатида тўхтаб қолган.

 Бу воқеа ҳайдовчи томонидан поезд носозлигини аниқланиши муносабати билан содир бўлган. Кўрсатмага кўра, йўловчилар туширилган ва поезд захирага "Пахтакор" станциясининг берк қисмига жўнатилган. №16 йўналиш бўйича орқадан келаётган поезд йўловчиларни олиб, жадвалга мувофиқ ҳаракатланишни давом эттирилган. Келтирилган ноқулайликлар учун корхона маъмурияти узр сўраган.