Бугун ҳаво ҳарорати илиқ бўлади

Бугун ҳаво ҳарорати илиқ бўлади

Бугун, 6 декабрь кундузи Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.  Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълум қилди.

Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.