Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан ДТМ расмий муносабат билдирди

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан ДТМ расмий муносабат билдирди

1. Математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1173366 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, Бухоро вилоятидаги «ГМК» ўқув маркази томонидан 2021 йил 1 май куни 13288 рақам билан буюртма қилинган ва 5 май куни тест материаллари ўқув-марказига етказилган. Мазкур тест топшириқлари китоби 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

 

2. Математика ва биология фанларидан тест топшириқлари акс этган лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоблари диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоблари 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ишлатилмаган.

 

3. Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7016128 рақамли тест топшириқлари китоби 2020 йилда ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

 

4. Биология фанидан тест топшириқлари акс этган 1122414 рақамли тест топшириқлари китоби бугун Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.