Бугун "Женоа" Италия кубогида "Ювентус"га қарши майдонга чиқади

Бугун

Бугун Италия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Ювентус" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтади.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур ўйин қайдномасидан ўрин олган. Ҳар икки жамоа вакиллари учрашувга юқори кайфиятда етиб келмоқда.Меҳмонлар генуяликлар 17-турда "Болоняъни таслим этган бўлса, "кекса сенёра" эса ўз майдонида "Сассуола"ни мағлуб этган эди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади. Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жамоасига омад тилаб қоламиз.