Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқгача пасаяди.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ атрофида бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда  баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.