Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.