Бугун Ўзбекистонда 179 кишидан коронавирус аниқланди

Бугун Ўзбекистонда 179 кишидан коронавирус аниқланди

2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 (+26) нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 4273 (+74) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
 
Бугун мамлакатимизда 179 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 146 нафари Карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.