Бугун Ўзбекистонда 207 кишидан коронавирус аниқланди

Бугун Ўзбекистонда 207 кишидан коронавирус аниқланди

2020 йил 20 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6153 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида),  2 нафари эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4290 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Бугун мамлакатимизда 207 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 179 нафари Карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.