Бугун Ўзбекистонда 52 кишидан коронавирус аниқланди

Бугун Ўзбекистонда 52 кишидан коронавирус аниқланди

2020 йил 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 (+19) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари хориждан келган фуқароларда аниқланган. Улардан 12 нафари Тожикистондан келган бўлса, 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган.

Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган. 

Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.