Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда 55 нафар бемор коронавирусдан тузалди
16.05.2020 20:26,  
341

Хоразм вилоятида навбатдаги 18  нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан,  2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан  эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан.

Улардан  13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан,   2 нафари халқаро  юк  ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан