Бугун Ўзбекистонда 686 киши коронавирус юқтирди, 5 бемор вафот этди, 743 киши тузалди

Бугун Ўзбекистонда 686 киши коронавирус юқтирди, 5 бемор вафот этди, 743 киши тузалди

Шу йилнинг 30 июль куни мамлакатимизда 686 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 58 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 628 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида жами 743 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 23 271 нафар бемордан 13 680 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 455 нафар бемордан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 70 467 нафар, стационар карантинда эса 22 789 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.