Бугун Ўзбекистонда 77 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Бугун Ўзбекистонда 77 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 42 нафар бемор соғайди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Касалликдан фориғ бўлган беморларнинг барчаси пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида шифо топишган. 

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етди.