Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ҳарорат эса кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ҳарорат эса кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-37° гача кўтарилади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорат 33-35° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи яримида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.