Бугун Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади — "Ўзгидромет"

Бугун Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади —

"Ўзгидромет" нинг маълумотига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 4-6° илиқ бўлади.

Таъкидланишича, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади.