Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин
4.03.2022 07:20,  
104

«Ўзгидромет» хизмати 4 март, жума куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 21–23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, чанг тўзон кўтарилиши мумкин, айрим жойларда 25–30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин, айрим жойларда 25–30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–11 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин, Қашқадарё вилоятида шамол 25–30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1–6 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан