Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғади

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғади

Бугун, 24 декабрь куни кундузи Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни, шимолда 2° илиқ -3° совуқни ташкил этади.

Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина бироз туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ атрофида бўлади.