Бугун республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Бугун республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Синоптикларнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ бўлади.