Бугун Шахобиддин Зоиров ва Шаҳрам Ғиёсов жангга киришади

Бугун  Шахобиддин Зоиров ва Шаҳрам Ғиёсов жангга киришади

Сербия пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг бешинчи куни доирасида 4 нафар вакилимизнинг чиқишига гувоҳ бўламиз.

Дастлаб амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров сербиялик боксчига қарши жанг олиб боради. Кечки дастурда эса Мадияр Саидраҳимов, Абдумалик Халаков ва Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги баҳсларни кузатамиз.

-52 кг: Шахобиддин Зоиров – Тамир Галанов (Сербия) (16:10дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидрахимов – Владислав Смахликау (Болгария) (19:15дан сўнг)

-60 кг: Абдумалик Халков – Жасин Ляма (Македония) (21:25 дан сўнг)

-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (23:00дан сўнг)