Бугун Тошкентда «Овозсиз филмлар фестивали» старт олади

Бугун Тошкентда «Овозсиз филмлар фестивали» старт олади

Бугун Тошкентда овозсиз филмлар фестивали старт олади. Бу ҳақида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

10 март Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» МA ва Гёте институти ҳамкорлигида  «Овозсиз филмлар фестивали» старт олади.

Мазкур фестивалда ўзбек ва немис киноижодкорларининг классик филмлари намойиш этилади. Филмлар «Сафо» гуруҳининг жонли ижродаги мусиқалари жўрлигида ҳавола қилинади.

Бугун фестивалнинг илк куни соат 18:30 да Гёте институтида “Республика кинофонди” ДУК директори Элжон Aббасов ва киношунос Нигора Каримова иштирокида «Кинолекторий» ҳужжатли медиа лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади. 

Фестивал дастуридан "Ўлим минораси", "Шаҳзода Aҳмаднинг саргузаштлари" ва "Мохов қиз" филмлари ўрин олган. Мазкур фестивал 14 мартга қадар давом этади.