Бугун турли даражадаги раҳбарларнинг ишдан олиниши кутилмоқда

Бугун турли даражадаги раҳбарларнинг ишдан олиниши кутилмоқда

Бугунги бўлиб ўтадиган Президент видеоселекторида жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чоралари танқидий кўриб чиқилади.

Ўтган йили кичик бизнес субъектларига давлат томонидан кредитлар ва молиявий ёрдам кўринишида қарийб 120 трлн сўм ажратилган. Бунинг натижасида пандемиядан зарар кўрган 104 мингта корхона фаолиятини қайта тиклаш ҳамда хусусий корхоналарнинг айланма маблағларини 33 фоизга оширишга эришилган.

Лекин айрим вилоятларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаганлиги сабабли Президент қатор турли даражадаги раҳбарларни ишдан олиши  кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб беради.

Батафсил кейинроқ...