Бугун вирус юқтирганлар сони ҳам рекорд даражага етди

Бугун вирус юқтирганлар сони ҳам рекорд даражага етди

2020 йил 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 (+90) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда, афсуски, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.