Бугун йилнинг охирги иш куни! Эртадан барча 5 кунлик дам олишга чиқади

Бугун йилнинг охирги иш куни! Эртадан барча 5 кунлик дам олишга чиқади

Президентнинг тегишли фармонларига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

Демак, бугун 2021 йилнинг энг сўнгги иш куни.

Эртадан бошлаб барча ходимлар 5 кунлик дам олишга чиқади:

31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.