Бугун Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентдаги Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ерости газ қувурлари хизмати» ва «Юнусободтумангаз» таъминоти бўлими томонидан Tashkent City ҳудудига қадар янги қурилган Д-400 мм ўрта босим газ қувурини мавжуд ўрта босим Д-729 мм ерости газ қувурига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда истеъмолчиларга газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

  • Юнусобод тумани 2-мавзе – 38та кўп қаватли уй, 2300 хонадон;
  • 3-мавзе – 21та кўп қаватли уй, 1260 хонадон;
  • 4-мавзе – 85та кўп қавтли уй, 7000 та хонадон;
  • 5–6–7-мавзелар – 105та кўп қаватли уй, 6300 хонадон;
  • 8-мавзе – 50та кўп қаватли уй, 3000 хонадон;
  • 9-мавзе – 28та кўп қаватли уй, 1500 хонадон;
  • 10-мавзе – 25та кўп қаватли уй, 1300 хонадон;
  • 11-мавзе – 59та кўп қаватли уй, 3000 хонадон;
  • 12-мавзе – 32та кўп қаватли уй, 1920 хонадон;
  • 13–14–15-мавзелар – 69та кўп қаватли уй, 4150 хонадон;
  • «Кулолқўрғон», «Шодлик», «Ғайратий», «Шаҳристон», «Мойқўрғон», «Анорзор» маҳаллаларидаги 5 минг хонадон.

Шунингдек, «Шаҳристон», «Анорзор» маҳалласидаги 2та, Амир Темур кўчасидаги 8та, Аҳмад Дониш кўчасидаги 2та, Чимкент йўли кўчасидаги 3та улгуржи истеъмолчи ҳамда 4–6–8–9–11–12–13–14-мавзелардаги 15та улгуржи истемолчи юқорида кўрсатилган вақт давомида газ таъминотидан узилади.