Бугундан юртимизда совуқ ҳаво чекинади, лекин...

Бугундан юртимизда совуқ ҳаво чекинади, лекин...

Бугун, 15-мартдан бошлаб, республикадан совуқ нам циклон чекиниб, унинг ўрнини катта масштабли антициклон переферияси эгаллайди. Келаётган ҳафта ўртасига қадар, кейин эса жанубдан илиқ ҳаво массалари ҳамда ҳафта охирларида жанубдан нам ёмғирли циклонлар Ўзбекистонга кириб кела бошлайди.  

15-17 март кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати аста кўтарилади. Қорақалпоғистон республикаси  Хоразм, Навоий  Бухоро вилоятларида (https://obhavo.com/location/1217662) кечалари ҳаво ҳарорати пастроқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

18-19 март кунлари республиканинг деярли ҳамма ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. Кундуз кунлари воҳа вилоятларида +27 даражагача илиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 март кунлари республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.