Бугуннинг ўзида 86 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди

Бугуннинг ўзида 86 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди

Шу соатларда бир йўла тўртта худудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда  Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар  коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда  Сирдарёда 5 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида  86 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1405 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси  аниқланганлар сони 2181 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор даволанмоқда.