Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-20° илиқни ташкил этади. 

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.