“Букрини гўр тўғрилайди”. Жиноятчи иккинчи бора ҳам ўз "ҳунар"ини кўрсатди

“Букрини гўр тўғрилайди”. Жиноятчи иккинчи бора ҳам ўз

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 16 март куни туманнинг “Бобур” маҳалласида Н.Ў. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 март куни тахминан соат 13.30 лар чамасида, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган тўйхонага, синфдоши Қ.С.га тегишли, Лада Ларгус русумли автомашинасида олиб келган нарсаларни тушираётганида, номаълум шахс автомашинада турган сумкаси ва унинг ичидаги 250 АҚШ доллари, 250.000 сўм пуллари, бир жуфт 100.000 сўмлик “Airpod” русумли наушниклари ва 1 дона нархи 85 АҚШ доллар бўлган “D&P perfumym” номли эркаклар атирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни туманнинг “Ёшғайрат” маҳалласида яшовчи Э.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 18 март куни Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро Э.Т. илгари ҳам ўғрилик жиноятини содир қилганлиги учун Жиноят кодексининг 169-моддаси билан судланиб, ҳозирда туман ИИБ пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаб келаётганлигига қарамасдан такрор ўғрилик жиноятини содир қилган.