Булунғурда "савдогар" ушланди

Булунғурда

2021 йил 12 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Булунғур тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Жомбой тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Эски Жомбой” маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.А., “А.” исмли шахсга 500 грамм миқдоридаги “Опий” гиёҳвандлик воситасини 5.000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтда, жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.