Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 76 159 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
17 апрель куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Абдуллахон А. карантин қоидаларига амал қилмасдан, туғилган кун тадбири ташкил қилиб, яшаш уйида 11 нафар фуқароларни йиғиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.