Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:
- бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;
- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;
- заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;
- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.
Олдинроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.