“Бунёдкор” футбол клуби 393 нафар ходимнинг маошини тўлаб бермагани маълум бўлди

“Бунёдкор” футбол клуби 393 нафар ходимнинг маошини тўлаб бермагани маълум бўлди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти 393 нафар ходимни ойлик бермасдан ишлатган.

Маълум бўлишича, клуб ходимларга октярь ойи учун берилиши керак бўлган маошларни тўламаган. Улардан умумий қарздорлик 1 млрд 532 миллион 216 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан "Бунёдкор" футбол клуби бош директори У.А.Мирзаев номига маошларни тўлаб бериш ва бундан кейин бундай қилмаслик бўйича ёзма кўрсатма берилган.

Клуб бош ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" АЖ ушбу қарздорликни узиш бўйича керакли ишларни амалга ошираётгани таъкидланди.