“Бунёдкор”нинг 19 ёшли футболчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

“Бунёдкор”нинг 19 ёшли футболчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

"Бунёдкор" футболчиси Диёр Раҳимқулов 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақида "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

19 ёшли Диёр Раҳимқулов 2021 йилги мавсумда "Андижон" клубида ижара асосида тўп сурганди. Унинг трансфер ҳуқуқи "Бунёдкор"га тегишли. Диёр Тошкент жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.