Бухоро вилояти ҳокимлиги қонунчиликка зид равишда йиғилиш ўтказди

Бухоро вилояти ҳокимлиги қонунчиликка зид равишда йиғилиш ўтказди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йил 21 апрель куни соат 22:00 да қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётганлиги юзасидан мақола эълон қилинди.

Меҳнат вазирлигининг маълум қилишича, мазкур хабар бўйича Бухоро вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ходимлар ишдан ташқари иш вақтида мажлисга жалб қилинаётганлиги ҳақида Бухоро вилояти ҳокимиятининг мутасаддилари билан ҳолат юзасидан боғланилди ҳамда мазкур йиғилишнинг меҳнат қонунчилигига зид равишда ташкиллаштирилганлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Натижада, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан йиғилиш ўтказилиши бўйича тушунмовчилик юзага келганлиги ва ҳолат бартараф этилиши тўғрисида маълум қилинди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлигида мониторинг ўтказилганда, йиғилиш ўтказилмаётганлиги аниқланди.