Бухоро вилояти ИИБ масъул раҳбарлари устидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Бухоро вилояти ИИБ масъул раҳбарлари устидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Бухорода партияга аъзо бўлиш жиноятга тенглаштирилдими? ёки Шофирконлик Жасурбек Усмонов ноқонуний талаблар ва таъқиқлар исканжасида қолмоқда...” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомуржаат юзасидан вилоят ИИБ томонидан расмий маълумот берилди.

Унга кўра, ушбу видеомурожаат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилиб, ҳозирги кунда Шофиркон тумани Ички ишлар бўлимининг юритувида бўлган иш ҳужжатлари ҳамда мазкур материаллар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борган ходимлар, шунингдек туман ИИБ масъул раҳбарларининг ҳатти-ҳаракатларида хизмат интизомини бузиш ҳолатлари юз берган бермаганлигини аниқлаш борасида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.